ИИББ ходимларининг ҳушёрлиги сабабли ЙПХ постида текширилган автомобилда қуроллар топилди

2020 йил 19-май куни Сергели туманидаги “A.Турбонов” ЙПХ постида, 2-батальон ЙПХ инспектори кичик сержант Т.Тожибоев, кинология хизмати ходими сафдор Р.Холмуродов ва ИИББ патруль-пост хизмати 5-батальони сафдори Ш. Хошимовлар хизмат олиб боришган. Соат 21:30 атрофида шаҳарни тарк этаётган машиналардан бири – “Nexia” русумли (давлат рақами 01 О 417 СA) автомобиль уларнинг эътиборини тортди.

Машина тўхтатилганда, ҳайдовчининг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотди. Бу эса автомобилни яхшилаб текширишга сабаб бўлди. Холислар иштирокида ўтказилган текширув натижасида автомобилда совуқ қурол (металл кастет) ва тўппончанинг одатда "пугач" деб аталадиган тури топилди. Булар автоулов ҳайдовчиси – Шайхонтоҳур туманида яшовчи 24 ёшли Сайидмухтор A.га тегишли еди.

Юқоридаги фактлар асосида текширишувни давом эттириш ва қуроллар эгасининг мақсад ва ниятларини аниқлаш учун Сайидмуҳтор A. ашёвий далиллар билан бирга Сергели туманидаги 4-сон ИИБга келтирилди.