17 Феврал 2026 йил 94

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маънавий-маърифий тадбирида “Муқимий” театри меҳмон бўлди

Бугунги “Маънавият ва маърифат дарси”да шахсий таркиб эътиборига “Муқимий” номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри репертуаридан муносиб ўрин олган “Асл хазина” спектакли намойиш этилди. Саҳнадаги воқеада илгари сурилган ғоя шундан иборатки, ҳақиқий инсон бўлиш учун фақат бойлик орттириш илинжида юриш, нафс туфайли жонидан кечиш, алдов билан шуғулланиш, шунингдек, ҳалол меҳнат қилмасдан хазинага эга бўлиш қораланади. Оддий ўқитувчи бўлган оиладаги бойиш мақсадидаги ноўрин келишмовчиликлар, борига қаноат қилмаслик ортидан келиб чиққан машмаша аччиқ кулгу орқали томошабинга етказилади. Саҳна сўнгида Эсонбойнинг марҳум отасининг “асл хазина бойликда эмас, ҳалоллик ва аҳилликда” деган овози унинг асосий мазмун-моҳиятини очиб беради. Театр шахсий таркибга яхши кайфият ва унутилмас ёрқин таъсуротларни ҳадя этиб, турмушда шукроналик, ҳалоллик ва ўзаро тотувлик каби инсоний фазилатларни тарғиб этиши билан аҳамиятлидир.
Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

Барча янгиликлар

Text to speech