Тарих

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг тарихи

 

Тошкент милициясининг ташкил этилиши "Октябрь воқеалари" билан боғлиқ. 1917 йил 18 ноябрдаги Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари кенгашида ишчи ва солдат ёрдамчилари Кенгашларида қизил гвардиячиларни ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Уларнинг зиммасига фуқароларнинг шахсий ва мулкий муҳофаза қилиниши каби вазифалар юклатилди.

1919 йил 16 февралдаги Марказий Ижроия қўмитасининг қарорига асосан Тошкент шаҳрини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи этиб Франс Янович Сирул тайинланди.
1918-1919 йилларда эски шаҳарда тузилган партия дружинасига Миркомил Миршарипов раҳбарилк қилди. Янги шаҳар қисмидаги шундай дружинани D.G.Shpilkov бошқарди.
1917 йилдан 1933 йилга қадар Тошкент шаҳрида иккита милиция бошқармаси мавжуд бўлган.
1920-1930 йилларда Тошкентда мустақил фаолият юритадиган иккита янги жиноят қидирув бўлимлари ташкил этилди – шаҳар ва уезд бўлимлари. Тошкент уезд жиноят қидирув бўлимига Қурбон Махмудов, иккинчисига Михаил Зинкин бошчилик қилган.
1930-1940 йилларда Тошкент шаҳар милицияси ходимлари нафақат Тошкентнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг халқ хўжалигини тиклашга салмоқли ҳисса қўшди.
1941 йилнинг охири 1942 йилларда Тошкент шаҳрида олтита туман бўлиб, булар - Киров, Куйбишев, Ленин, Октябрь, Сталин ва Фрунзе деб номланган. Тошкент шаҳри милициясининг бошқарма, бўлим ва бўлинмалари уруш йилларида фронтда ҳам, мамлакат ичкарисида ҳам фаолият кўрсатди.
1950 йилларнинг охири 1960 йилларда Тошкент шаҳар милиция бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бошқармаси таркибига кирган (бу пайтда Халқ Комиссарлари кенгаши жамоат тартибини сақлаш идораси деб аталган).
1965 йилдан Тошкент шаҳар жамоат тартибини сақлаш идораси Тошкент шаҳар кенгаши ички ишлар бўлими деб атала бошланди.
1970-1990 йилларда шаҳар милицияси таркиби янада кенгайди.
1991 йил мустақиллик шарофати билан мамлакатимиз тарихида бўлгани каби, ички ишлар соҳасида ҳам янги давр бошланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1993 йил 29 мартдаги 90-сонли буйруғига асосан "Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ИИБ" номи "Тошкент шаҳар ИИББ" деб ўзгартирилди.

 

Ҳар бир оила, жамият ва давлатда бўлгани каби пойтахт милицияси ривожида биринчи раҳбарлари алоҳида ўрин тутган. Тошкент шаҳар милицияси фаолиятида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган раҳбарлар қуйидагилардан иборат бўлган:

 

1947-1951-йй. полковник Воронов Алексей Николаевич;

1951-1955-йй. генерал-лейтенант Родинов Дмитрий Гаврилович;

1955-1959-йй. генерал-майор Қаландаров Искандар Қаландарович;

1959-1960-йй. полковник Исмоилов Жўра Исмоилович;

1960-1968-йй. генерал-майор Тошметов Абдужалил;

1968-1972-йй. генерал-майор Имомов Зуннур Имомович;

1972-1974-йй. генерал-майор Исаев Ёқуб Мусаевич;

1974-1984-йй. генерал-майор Сатторов Ислом Ғаппорович;

1984-1985-йй. подполковник Абдуллаев Эркин Абдуллаевич;

1985-1989-йй. полковник Клапушевский Владимир Филиппович;

1989-1991-йй. генерал-майор Камолхўжаев Жаббор Юнусович;

1991-1994-йй. генерал-майор Гафуров Комилжон Гафурович;

1994-1998-йй. генерал-майор Норгитов Эркин Норсодиқович;

1998-1999-йй. генерал-майор Хидиралиев Комилжон Хидиралиевич;

1999-2001-йй. генерал-майор Хайдаров Равшан Хайдарович;

2001-2002-yy. polkovnik Azizov Abdusalom Abdumavlonovich;

2002-2006-йй. генерал-майор Қодиров Ғайрат Тоирович;

2006-2011-йй. полковник Накибов Ковулхон Усманханович;

2011-2012-йй. полковник Ибрагимов Аброр Алимович;

2012-2015-йй. генерал-майор Адилов Мирсамад Агзамович;

2015-2018-йй. генерал-майор Курбанов Баходир Низамович;

 

2018-2020-йй. генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич.

 

Барча янгиликлар

Text to speech