Бугун хавфсиз муҳит масаласи нафақат хуқуқ-тартибот органлари, балки бугун жа миятнинг барқарор ривожи, фуқаролар фа ровонлиги билан узвий боғлиқ стратегик ва зифага айланди. Тез ўзгараётган глобал ша роит, ахборот майдонидаги очиқлик, рақам ли технологиялар орқали содир қилинаётган янги турдаги таҳдидлар жамоат хавфсизли гига бўлган ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назар-дан хавфсиз муҳитни шакллантиришга қара тилган ҳар бир ташаббус, ҳар бир амалий кадам давлат барқарорлиги ва халқ ишончи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмоқда. Шундай мураккаб ҳамда масъулиятли ша роитда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ра ислигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий ама лиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши пойтах тимизда осойишталикни таъминлаш бораси да янги, халққа яқин ва амалий ёндашувлар ни белгилаб берди. Йиғилишда жиноятчилик ка қарши курашиш, киберхавфсизликни ку чайтириш, маҳалладан бошланадиган профи лактика ишларини тизимли йўлга қўйиш ма салалари давлат сиёсати даражасида чуқур таҳлил қилинди. Бу эса хавфсиз муҳитни яратиш фақат чора-тадбирлар мажмуигина бўлиб қолмай, давлат, жамият ва фуқаронинг ўзаро ишончига таянадиган яхлит тизим эка нини яна бир бор тасдиқлади.
Жасур ЖЎРАЕВ, Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг хукукбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари:
— Ушбу йиғилиш жамоат хавфсизлигини таъ минлаш, хавфсиз муҳитни шакллантириш бо расида янги, амалий ва халққа яқин ёндашув ларни белгилаб берди, десак, муболаға эмас. Унда Чилонзор тумани мисолида жорий этила жак янги тизимни, хусусан, эндиликда кўчадаги ҳар қандай ички ишлар ходимига мурожаат "102" рақамига қўнғироқ билан тенг бўлишини соҳанинг барча ходимлари қатъий талаб сифатида қабул қилдик. Бу фа кат крида эмас, балки халқ ишончини мустаҳкамловчи, фуқароларга қўшимча қулайлик яратадиган му ҳим механизмдир. Шу боис ушбу топшириқларни сўзсиз бажариш ҳар бир ходимнинг шахсий масъу лияти экани алоҳида таъкидланди ва шу кун нинг ўзидаёқ амалий ишларга киришилди. Айни пайтда туманимиздаги 55 та маҳалла-нинг барчасида профилактика инспекторлари нинг хизмат хоналари тезкор алоқа тугмалари билан жиҳозланмоқда. Энди профилактика инспектори қаерда бўлишидан қатъи назар, фуқаролар унинг қўл телефони ёки планшети орқали туну кун боғлана олади. Бу амалиёт аҳоли билан ишлашда очиқлик, тезкорлик ва ишончни янада мустаҳкамлаётгани амалда се зилмоқда. Жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойил шахслар билан манзил ли ишлашни тизимли йўлга қўйиб бормокда миз. Ҳар бир ҳолат профилактика инспектор-лари томонидан чуқур ўрганилиб, тегишли хулосалар асосида алоҳида назоратга олинмоқ да. Шунингдек, "Менинг инспекторим" мобиль иловаси орқали фуқароларнинг мурожаат қилиш имкониятлари кенгаймоқда, аҳолини ушбу ти-зимга улаш бўйича тарғибот ишлари фаол олиб борилмоқда. Ҳали олдимизда турган вазифалар кўп. Улар ни бажариш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Халққа янада яқин бўлиб, ҳар бир му рожаатни эътиборсиз қолдирмасликка ҳамда жиноятларнинг олдини олиш орқали маҳалла-ладда тинчлик ва хотиржамликни таъминлашга интиламиз.