Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Кинология хизмати томонидан “Жисмоний ва юридик" шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 август кунидаги 432-сон қарорига асосан, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Кинология хизмати томонидан “Жисмоний ва юридик" шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган. Жумладан:
пуллик хизматлар – кинология бўлинмалари томонидан шартнома асосида ҳақ эвазига итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмаларига тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизмат бўлиб, умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари – итларни бошқариш, йўналтириш ва бирор ҳолатни қабул қилиши учун зарур бўлган бўйсунувчанлик, шунингдек ҳимоялаш ва қоровуллик кўникмаларини ўргатишдан иборат.
Кинология бўлинмаларида пуллик хизмат кўрсатиш бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуйидаги ҳолатларда мурожаат этишлари мумкин:
- Буюртмачи пуллик хизматлардан фойдаланиш учун кинология бўлимига бевосита ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситасида электрон тарзда мурожаат қилади.
- Итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун клиник соғлом бўлган ва саккиз ойдан ошган итлар қабул қилинади.
- Буюртмачи томонидан келтирилган ит итлар тоифасига кирмаган тақдирда, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Кинология бўлимида итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлашга яроқлилигини аниқлаш комиссияси томонидан тест-синови ва ўрганиш ўтказилиши ҳамда унинг ижобий хулосаси асосида умумий бўйсунувчанлик ёки ҳимоя-қоровул кўникмаси бўйича тайёрлаш учун лойиқ деб топилиши ва истисно тариқасида қабул қилиниши мумкин.
- Буюртмачининг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида кинология бўлинмалари томонидан итни дастлабки клиник кўрикдан ўтказиш учун олиб келиш санаси маълум қилинади.
- Буюртмачи томонидан эмлаш тадбирлари итни кинология бўлинмаларига олиб келишдан камида йигирма бир кун олдин ёки ўн бир ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилган бўлиши шарт.
- Буюртмачи томонидан келтирилган ит кинология бўлинмаларининг ветеринария хизмати шифокорлари томонидан дастлабки клиник кўрикдан ўтказилади ва натижаси бўйича мазкур ветеринария хулосаси тузилади.
- Ветеринар шифокор хулосасига кўра: ит соғлом деб топилса, кинология бўлинмалари томонидан қабул қилинади;
ит носоғлом деб топилса, у кинология бўлинмалари томонидан қабул қилинмайди.
- Буюртмачи томонидан келтирилган ит соғлом деб топилганда, буюртмачи ва кинология бўлинмалари ўртасида икки нусхада пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Кинология бўлимининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиб олишлари мумкин.
Кинология бўлинмалари томонидан умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун қабул қилинадиган итлар РЎЙХАТИ
И. Майда зотли итлар
Рус овчи спаниэли
Англия коккер спаниэли
Фокстерер
Ягдтериэр
Такса
ИИ. Ўрта зотли итлар
Немис овчаркаси
Бельгия овчаркаси
Шарқий Европа овчаркаси
Лабрадор
Ирланд сеттери
Курсхаар
Дратхаар
Шотланд сеттери
ИИИ. Йирик зотли итлар
Ўрта Осиё овчаркаси
Кавказ овчаркаси
Ротвейлер
Ризеншнаусер
Қора териэр
Мурожаат учун телефон рақамлар: (71) 290-04-79; (99) 789-66-57; (93) 950-21-24

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: