Қиш фаслининг энг шифобахш неъматларидан бири қовоқдир. Унинг таркибида жуда кўп минерал моддалар ва микроэлементлар бор. Айниқса, каротин моддасига бой. Қовоқнинг кўп турлари кейинги ҳосилга қадар тўйимлилик хусусиятини ҳамда таркибидаги витамин-ларни сақлайди. Фақат бандини узмаган ҳолда сақласа бўлгани.
Буйрак ва жигар хасталикла рида қовоқнинг янги сиқиб олин ган шарбатини кунига 100-200 граммдан ёки 500 грамм қирил-ган этини истеъмол қилиш тавсия этилади.
Косметологияда терингиз ёғли бўлса, қовоқни қирғичдан ўтказиб, 1 ошқошиғига бир дона тухум сариғи ва бир чойқошиқ асал қўшинг-да, юзингизга суртинг. Қовоқ юзни оқартириб, терини силлиқлаш хусусиятига эга. Қуруқ тери учун эса қовоқ пишган бў лиши шарт. Унга зайтун мойини қўшсангиз, тери озикла-нади, юздаги ҳуснбузар-га ҳам даво бўлади.
Томоқ оғриғи ва сто-матитда қовоқнинг эт қисмини қирғичдан ўтка-зиб, суви сиқиб олина-ди. Озроқ илитиб, оғиз бўшлиғи чайилади.
Теридаги узоқ бит-маётган ва йирингли яраларга, чуқур куйган жойларга қовоқ гулининг дамламасини қўйиш фойда беради.
Қовоқнинг яна бир устунлиги шундаки, мазали ва витаминларга бой бўлса-да, кам калорияга эга. Шу боис озиш истагида бўлганлар учун айни парҳезбоп маҳсулотлар дан бири.
Қовоқ мойи соч тўкилиши, тери қичишиши, терининг дағаллигига фойда.
Уруғининг ҳам ўзига хос хусу-сиятлари бор. Унинг таркиби Е ва 815 витаминларига бой. Бундай витаминлар кишига куч-қувват бериб, иммун тизимини меъёрда ушлайди, касалликларга қарши курашувчанликни оширади. Уруғ-нинг мағзи рух моддасига бой бўлиб, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
Сочдаги қазғоқ, танадаги йи рик ҳуснбузар ва чипқон, умуман тери касалликлари, замбуруғли инфекцияларни даволашда қовоқ уруғи тенги йўқ табиб ҳисобла нади. Бунинг учун уни майдалаб, кукун ҳолига келтирилади. Озроқ минерал сув билан аралаштириб, сочга ниқоб, зарарланган терига эса компрес қилиб қўйилади.
Гижжадан халос бўлиш учун қовоқ уруғини уйқуга ётишдан аввал асал билан истеъмол қилиб, эрталаб бир ошқошиқ канакунжут мойидан ичиш лозим.
Хўш, ўзида шунча фойдали хусусиятларни жам этган бу маҳ сулотнинг зарари йўқми, деган табиий савол туғилиши мумкин. Албатта, айрим ҳолларда уни ис-теъмол қилиш чекланиши лозим. Хусусан, қонда қанд миқдори кескин ошганда, ошқозон яраси ҳамда паст кислотали гастритда қовоқни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Севара НОРБОБОЕВА, Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими поликлиникаси терапевт-шифокори.
Адолат ФАЙЗИЕВА, ўз мухбиримиз
© «Postda – На посту», №6 (4752), 2026-yil 5-fevral