5 Июл 2025 йил 2523

Ҳамкорлик ришталари

Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинцияси Жамоат хавфсизлиги департаментининг биринчи ўринбосари Янь Шанвэй бошчилигидаги делегация Республикамизга ташриф буюриб, ички ишлар органлари фаолияти билан яқинлан танишди. Ташриф чоғида делегация аъзолари Тошкент шаҳар ИИББ да ҳам бўлишди.

Делегация аъзолари Ахборот мультимедиа марказига ташриф буюришди ҳамда пойтахт ИИББ фаолиятининг ёритилиши, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг йўлга қўйилгани, ахборот ва хабарларнинг ўз вақтида жамоатчиликка етказилиши борасида амалга оширилаётган ишлар уларда катта таассурот қолдирди.

Пойтахт Бош бошқармасида ташкил этилган Ички ишлар тизимининг илк фаолиятидан бошлаб шу кунигача ҳикоя қилувчи “Шон-шараф” музейи, музей экспонатлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида мардона ҳалок бўлган ходимларга кўрсатилган чуқур эҳтиром уларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Шунингдек, меҳмонлар Бош бошқарма Ягона тезкор бошқарув марказида бўлишиб, бу ерда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида яратилган шарт-шароитлар, замонавий технологиялар, ходимларнинг иш услублари билан яқиндан танишиб, амалга оширилаётган ишларни юқори баҳоладилар.

Ташриф якунида меҳмонлар билан ўзаро тажриба алмашиш, кейинги ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди. Учрашув ҳар икки томонда илиқ таассуротлар қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech