ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

ИИО ходималари ўртасида волейбол мусобақаси старт олди

Жорий йилнинг 17-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада Тошкент шаҳар ИИББ бошқармалари ва тумани ИИО ФМБ ларда хизмат қилаётган аёл ходималар биринчилик учун ўзаро беллашади.Ўзбекистон Республикаси ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексида ўтказилаётган мусобақанинг биринчи кунида "А" (ЖТСБ, Бектемир, Олмазор, Миробод туманлари) ва "Б" (Тиббиёт бўлими, Яккасарой, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туманлари) гуруҳидаги жамоалар куч синашди. Қизғин ва муросасиз ўтган биринчи турда "А" гуруҳидан Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва Олмазор тумани ИИО ФМБ жамоалари, "Б" гуруҳида эса Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманлари ИИО ФМБ жамоалари юқори балларни тўплаб, кейинги босқичга йўл олишди.Бугун 18 сентябрь куни "С" (Юнусобод, Сергели, Учтепа, Чилонзор туманлари) ва "Д" (ИИББ Аппарати, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт туманлари) гуруҳи жамоалари ўзаро беллашади.Сиз ҳам ўзингизнинг жамоангизни қўллаб-қувватлаш учун “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексига ташриф буюришингиз мумкин.

18 Сентябр 2024 йил

52

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

          Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Жалолиддин Мангуберди – мардлик ва жасорат тимсоли” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент Кимё халқаро университети вакили профессор Акбар Замонов маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳар бир халқнинг ўз қаҳрамонлари борлигини, Ватан озодлиги йўлида мардларча курашиб, жонини фидо қилган довюрак саркарда Жалолиддин Мангуберди тарихда ўчмас из қолдирган ана шундай миллий қаҳрамонимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.           Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Санжар Қосимов тизимдаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.          Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Жалолиддин Мангуберди” номли видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

16 Сентябр 2024 йил

333

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги савдо мажмуаларининг бирида бир фуқаро бошқа фуқарони урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди.Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сергели туманида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ишловчи 2001 йилда туғилган Б.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган М.Т.ни қўли билан урган. Ушбу ҳолат савдо мажмуасининг бошқа ходими - 1998 йилда туғилган Х.Э. томонидан видео тасвирга олинган. Бироқ, фуқаро М.Т. мазкур ҳолат юзасидан муқаддам ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.

14 Сентябр 2024 йил

1087

Интерактив хизматлар

Text to speech