Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари ҳамда Миллий гвардия инспектор-психологи ўқувчилар билан учрашув ўтказди
Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабда “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш”, "Ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш", “кибер жиноятлар”, “Терроризмга қарши кураш” каби долзарб мавзуларга бағишланган профилактик тадбир бўлиб ўтди. Унда Миробод тумани ИИОФМБ масъуллари, Миллий гвардия инспектор-психологлари ҳамда мазкур таълим муассасасининг 11-синф ўқувчилари иштирок этишди.
Ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш йўлларини излаш ички ишлар органлари ходимлари олдида турган асосий вазифалардан биридир. Бу мавзуларнинг ҳар бири алоҳида муҳокамага лойиқ бўлиб, йиғилганлар олдида сўзга чиққан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз маърузасида ҳар бир мавзуга бирма-бир тўхталишди. Шунингдек, ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, аниқ мисолларни ҳам келтиришди.