18 Сентябр 2024 йил 143

ИИО ходималари ўртасида волейбол мусобақаси старт олди

Жорий йилнинг 17-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада Тошкент шаҳар ИИББ бошқармалари ва тумани ИИО ФМБ ларда хизмат қилаётган аёл ходималар биринчилик учун ўзаро беллашади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексида ўтказилаётган мусобақанинг биринчи кунида "А" (ЖТСБ, Бектемир, Олмазор, Миробод туманлари) ва "Б" (Тиббиёт бўлими, Яккасарой, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туманлари) гуруҳидаги жамоалар куч синашди. Қизғин ва муросасиз ўтган биринчи турда "А" гуруҳидан Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва Олмазор тумани ИИО ФМБ жамоалари, "Б" гуруҳида эса Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманлари ИИО ФМБ жамоалари юқори балларни тўплаб, кейинги босқичга йўл олишди.

Бугун 18 сентябрь куни "С" (Юнусобод, Сергели, Учтепа, Чилонзор туманлари) ва "Д" (ИИББ Аппарати, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт туманлари) гуруҳи жамоалари ўзаро беллашади.

Сиз ҳам ўзингизнинг жамоангизни қўллаб-қувватлаш учун “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексига ташриф буюришингиз мумкин.

Барча янгиликлар

Text to speech