12 Сентябр 2024 йил 2448

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси делегациясининг Корея Республикаси Сеул шаҳрига ташрифи амалга оширилди

Юртимиздаги кўплаб соҳаларда Корея Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ҳамкорлик ҳам мана бир неча йилдирки, ўз самарасини бермоқда. Куни кеча Корея Республикасининг Сеул шаҳри Полиция Агентлигининг таклифига биноан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигидаги делегация тажриба алмашиш мақсадида Сеул шаҳрига амалий ташриф буюрди.

Хизмат сафарида делегация аъзолари Полиция Агентлиги бошлиғи – Бош суперинтендант, генерал Ким Бонг Сик билан учрашув ўтказди. Учрашув доирасида жиноятчиликка қарши курашишда замонавий технологиялардан фойдаланиш, шу жумладан ахборот технологиялари йўналишидаги жиноятларга қарши кураш, автомобиль йўлларида тирбандликларни олдини олиш ва рақамли технологиялардан хавфсиз шаҳар тизимида фойдаланиш бўйича Сеул тажрибаси муҳокама қилинди. Якунда, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналиши бўйича икки пойтахт ходимлари ўртасида тажриба алмашиш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда моддий-техник базасини кучайтириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Сеул шаҳри Полиция агентлиги бошқармасига, Корея Миллий полиция Агентлигининг Рақамли экспертиза бошқармасига ташриф буюрди ва уларнинг фаолияти билан танишди. Бундан ташқари, делегация томонидан Эулджи округи Полиция бўлими ва Ханган дарёси патруль хизмати фаолияти ўрганилди.

Барча янгиликлар

Text to speech