6 Май 2024 йил 779

Ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББда Россия федерацияси ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полиция генерал-майори Сергей Уколов бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув ўтказилди.  Учрашув доирасида меҳмонлар мамлакатимиз ички ишлар органлари, хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркибига хизмат ўташлари учун яратилган шароит, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, жанговор тайёргарлиги каби масалалар борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилиб, ўзаро фикр алмашдилар.  

Соҳавий хизматлар фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди. Ҳар икки томон соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, тўпланган тажрибаларни ўрганиб оммалаштириш, маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳар икки томон ходимлари ўртасида мунтазам равишда семинар-тренинг, видео конференциялар ўтказиб бориш тўғрисида келишиб олдилар.

Бундан ташқари делегация аъзолари Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ихтисослаштирилган мактаб интернати, “Жар” спорт мажмуаси ва Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан таништирилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech