Ижтимоий тармоқларда фуқаро томонидан бошқа шахсга қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Сергели тумани 5-мавзе ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида, 1992 йилда туғилган М.И. ўзаро келишмовчилик оқибатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган Т.Т.ни бир неча маротаба урган. Бунга синфдошлар: М.И.нинг қизи ва Т.Т.ни укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган.