Футзал бўйича жаҳон чемпионатида хавфсизликни таъмиланлаш чоралари кўрилмоқда
2024 йилги Футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги ФИФА томонидан айнан Ўзбекистонга ишониб топширилганлиги, бу - юртимизга бўлган ишончнинг юксак намунасидир.
Футзал бўйича дунё мундиалининг ҳал қилувчи учрашувлари жорий йилнинг 14 сентябрь ва 6 октябрь кунлари учта шаҳарда ўтказилади. Булар пойтахтимиз Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларидир.
Тошкент шарҳидаги "Ҳумо арена" спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган Футзал бўйича жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш, спортчилар ва спорт ишқибозларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича пойтахт иибб ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда барча чоралар кўрилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, ДХХ ва Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиқлари чемпионат бошланиши олдидан хавфсизлик чораларини яна бир бор текшириб чиқишди. Фавқулодда чиқиш йўлаклари, турникетлар, кузатув камералари қайтадан кўздан кечирилди. Пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан спорт мажмуалари ҳудудига кириш-чиқиш жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан масъул ходимларга зарурий топшириқлар берилди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Тарихда ўнинчи бора ташкил этилаётган, Марказий Осиёда илк бора ўтказилаётган Футзал бўйича жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида Сизлардан жамоат тартибига қатъий риоя қилишингизни, мусобақа ўтказилаётган ҳудудга фақатгина чипта орқали кириш мумкинлигини унутмаслигингизни сўраб қоламиз. Фақатгина аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари спорт мусобақасини ёритиш учун ўйин ўтказиладиган ҳудудга киритилиши мумкинлигини маълум қиламиз.