Футзал бўйича ФИФА-2024 ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилади
Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон мезбонлик қилади. Марказий Осиёда илк бор ўтадиган мазкур турнир 14 сентябрда бошланиб, 6 октябргача давом этиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 14 сентябрдан, 6 октябргача Ҳумо арена спорт мажмуасига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақти-вақти билан қуйида келтирилган кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Ислом Каримов - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасига кўчасигача ҳудуд ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланишларини ва юртдошларимиздан жамоат транспортларидан фойдаланишларини тавсия этамиз. Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз