16 Июл 2024 йил 7059

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ички ишлар органлари ходимларининг имижини шакллантиришда хорижий тажрибанинг аҳамияти” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакили профессор Сирожиддин Бердиқулов маъруза қилди. У ўз нутқида, хориж тажрибаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасида янги иш услубларини қўллаш, аҳоли ва жамоатчилик билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лозимлигини кўрсатиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech