Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик воситалари истъемол қилинадиган хонадонни аниқлашди

Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 5 январь куни тахминан соат 14.00 да ака-ука 31 ёшли Шоислом Ш. ва 26 ёшли Шорустам Ш.лар ўз уйларида гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилинадиган (0,61 гр. опий) жой ташкил этишган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси 4 қисми («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.