ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Машғулотлар онлайн тарзда бўлиб ўтди

Дунёда рўй бераётган ўзгаришлар, воқеа ҳодисалар, илм-фан янгиликлари жадал суръатлар билан ҳаётимизга кириб келмоқда. Замон билан ҳамнафас юриш, ўзгаришларнинг фойдали ва самарали томонларига эътибор бериш, ўзлаштириш, ҳаётга унумли тадбиқ этиш ҳар бир соҳанинг жадаллашуви ва ривожига туртки бермоқда. Шу жиҳатдан юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамият, инсон ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз ва таҳдидларнинг олдини олиш ички ишлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаларидир. Содир этилган жиноятларнинг “иссиқ изида” очилишида эксперт-криминалистларнинг билими, тажрибаси ва саводхонлиги катта аҳамиятга эга. Мазкур соҳа вакилларининг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, илғор технологияларни соҳага тадбиқ этиш, улар имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида режали тартибда ўқув машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилган. Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази катта эксперти С.Ю.Ланкин ҳамда эксперт Р.О.Гулмирзаевлар томонидан Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари терговчилари ва прокурор-криминалистларнинг малакасини ошириш бўйича навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулотнинг мавзуси “Қотиллик ва бошқа жиноятлар, ўз жонига қасд-суиқасд қилиш ҳодисалари бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш, далилларни тўплаш ва қайд этиш, тинтув ва бошқа ҳаракатларни ўтказиш усуллари” га бағишланиб, видеоселектор-онлайн тарзда ташкиллаштирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси терговчилари ва прокурор- криминалистларига жиноят содир этилган жойни кўздан кечиришнинг босқичлари, жиноятнинг содир этилиш жараёнларини, ҳаракатларни “саҳналаштириш” (инсценировка), ходиса жойидаги вазиятни ўрганиш ва ишнинг далилий моҳиятини, жиноят излари, жиноят содир этиш қуроллари ва бошқа ашёвий далилларни аниқлаш, қайд этиш, олиш ва қадоқлаш ва бошқа хатти-ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумотлар,тушунчалар берилди. Шунингдек, ўқув-машғулот қатнашчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига тўлақонли жавоблар олишди.

17 Феврал 2025 йил

62

Қарорни ўрганиш бўйича амалий ўқув машғулотлари

Маълумки, жорий йилнинг январь ойида Президентимиз томонидан “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори имзоланганди. Қарордан кўзланган мақсад – юртимизда тинчлик-осойишталикни, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, қарорда белгиланганидек, барвақт олдини олишга қаратилган. Бу борада ички ишлар органлари, айниқса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, маҳалла еттилиги, фаоллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар мутасаддиларининг якдиллик ва ҳамфикрлилиги, бир ёқадан бош чиқариб ишлашигина муваффақият келтириши табиий. Бунинг учун аввало, қарорда нималар кўда тутилган, қандай ўзгаришлар киритилган, уларнинг ижросини қандай таъминлаш лозим, қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқилсагина у кутилган натижани беришини англаб олмоқ керак. Шу мақсадда пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани 3-сектор раҳбари С.Жўраев томонидан тумандаги “Машъал”, “Олчазор”, Навқирон” маҳаллаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, ижроси бўйича маҳаллалар еттилиги, фаоллари ҳамда ҳамкор корхона-ташкилотлар масъуллари иштирокида амалий-ўқув машғулотлари ўтказилди. Сектор раҳбари сўз бошида маҳаллаларда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништириб, қарорнинг бандларидан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар белгилаш, ҳуқуқбузарликларга мойил шахсларни барвақт аниқлаш ва улар билан мунтазам равишда профилактик-тушунтириш ишларини олиб бориш, назорат ўрнатиш каби масалаларга эътиборни қаратди. Шунингдек, белгиланаётган чора-тадбирлар қуруқ қоғозда қолиб кетмаслиги, ҳар бир бандларнинг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилиши, аниқ жавобгар шахсларга юклатилиши таъкидланди. Шунингдек, маҳаллалар еттилиги, фаоллари ҳамда йиғилишнинг бошқа иштирокчиларининг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, амалиётга тадбиқ этиш учун эътиборга олинди.

17 Феврал 2025 йил

91

Махсус ўқув машғулотлари

Табиий офатлар ҳар замонда ҳам инсонлар бошига чексиз мусибат, мамлакат иқтисодиётига, ривожига катта зарар етказиши билан хавф солиб келади. Дунёда содир бўлаётган глобал иқлим ўзгаришлари кутилмаган техноген вазиятларни вужудга келтирмоқдаки, инсонлар уларга тайёр туришлари, олдини олиш, эҳтиёт чораларини кўришлари шарт. Жорий йилнинг 16 январида Республикамиз Бош вазири – мамлакат Фуқаро муҳофазасининг бошлиғи “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2024 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2025 йилдаги вазифалар тўғрисида” чора-тадбирлар режасини тақдим этганди. Унинг асосида Тошкент шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан шу йилнинг 13 февралида Мирзо Улуғбек туманидаги INHA университетида “Табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда ишчи-хизматчилар ҳамда талабаларни эвакуация қилиш ва оқибатларини бартараф этишда фуқаро муҳофазаси аъзоларининг ҳаракати ва Фавқулодда вазифаларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Мирзо Улуғбек туман бўғимига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорлиги” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ, ФВБ, Миллий Гвардия, Университет раҳбарияти ва масъул ходимлар иштирок этишди. Машғулотларда университет биносида –шартли равишда– ёнғин чиққанида ўқитувчи ва масъуллар, ишчи-хизматчилар, талабаларнинг эвакуациясида биринчи ва иккиламчи хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказилди ҳамда бу борада амалга ошириладиган ишлар нималардан иборатлиги, йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилди. Шунингдек, хавф-хатарнинг олдини олиш, унинг оқибатларини бартараф этиш чоралари ҳақида услубий–кўргазмали тавсиялар берилди.

15 Феврал 2025 йил

157

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading