6 Декабр 2025 йил 84

Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” шиори остида кенг нишонланмоқда. Ушбу сана юртимизда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда адолат ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим босқичлардан бири сифатида эътироф этилади.

Мазкур байрам доирасида Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида ҳам тантанали тадбир ўтказилди. Унда ходимларга Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, унда белгиланган демократик тамойиллар ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирнинг бадиий қисми сифатида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ансамбли томонидан байрамона концерт дастури тақдим этилди. Миллий куй-қўшиқлар ва рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди ва ушбу сана аҳамиятини янада бойитди.

Барча янгиликлар

Text to speech