Президентимизнинг ташаббусларига асосан, давлат идоралари ваколатли раҳбарларининг аҳоли кенг қатламлари ичига кириб бориши, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, қонуний ҳал қилиши асносида фуқароларимизнинг конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаб, адолатга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Мутасаддилар томонидан ташкиллаштирилаётган шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида жамиятимиз, аҳолимиз ўртасида кўпдан буён йиғилиб, муаммога айланиб улгурган қатор масалаларнинг қонуний ҳал этилиши аҳолимиз ҳаётини енгиллаштирибгина қолмай мустаҳкам ҳуқуқий фуқаролик жамиятини яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва туманлар ҳудудий тузилмалари раҳбарлари томонидан ҳам тизимли равишда ўтказиб келинаётган қабуллар бунга яққол далилдир. Бугунги кунда пойтахт аҳли тортинмай, бемалол раҳбар қабулига келиб ўз муаммоларига қонуний жавоб топиб, ишонч ҳиссини туймоқда. Ҳуқуқий тўғри тавсия ва маслаҳатлар олиш имкони, қонуний йўл билан муаммоларнинг ҳал этилаётгани аксарият тугунга айланган масалалар ҳамда англашилмовчиликларга чек қўймоқда. Ҳафта давомида ҳудудий тузилмалар раҳбарлари томонидан мана шундай қабуллар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи Баходир Анваров томонидан “Қипчоқ” маҳалласида 17 нафар фуқаро, “Бирдамлик” маҳалласида 14 нафар фуқаро, “Зийнат” маҳалласида 15 нафар фуқаро, “Шукрона” маҳалласида яшовчи 15 нафар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди. Аксарият мурожаатлар қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, Сергели туманида пробация ҳисобида рўйхатда турувчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди ва 15 нафар маҳкумнинг мурожаатлари ўрганилди. 7 нафарининг муаммолари қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 8 нафарнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий тавсиялар берилди.
Олимазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи Иброҳим Хасанов томонидан ўтказилган қабулда 26 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилди. 10 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги сабабли муддат белгиланиб назоратга олинди.
Мисол учун, фуқаро У.Фурқат Шифонур кўчасида пиёдалар ўтиши учун чизилган йўл чизиқлари ўчиб кетганлигини, натижада пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётганда қийналаётганлигини билдириб, йўл чизиқларини қайтадан чиздириб беришни сўраган. Унинг мурожаати ҳал этилиб, йўл чизиқлари қайтадан чизиб берилди.
Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи Акмал Бахрамов томонидан “Кўҳна Чўпонота” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда пробация назоратида турган 50 нафар маҳкумлар иштирок этди. Ҳар бирининг мурожаати ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи Маҳкам Вафоевнинг қабулига ташриф буюрган 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 10 нафарининг муаммоси жойида ҳал этилди. 8 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи Искандар Рашидов томонидан ўтказилган қабулда 17 нафар фуқаро иштирок этди. 10 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди, 7 нафарининг мурожаати юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбарлари томонидан фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга қонуний ечим топиш, оғирини енгил қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар пойтахтнинг барча туман ИИО ФМБ раҳбарлари томонидан мунтазам амалга ошириб келинмоқда.