ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ёшлар билан очиқ мулоқот: муаммолар ўрганилди, ечимлар белгиланди

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, жамиятда фаол ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Янги Ўзбекистон — ватанпарвар ёшлари” шиори остида манзилли ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар бир раҳбарга муайян тоифадаги ёшлар номма-ном бириктирилиб, улар билан доимий мулоқот ўрнатилди. Жумладан, пробация ҳисобида турувчи, муқаддам судланган, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган, гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ҳамда спиртли ичимликларга ружу қўйган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар оталиққа олинди.Раҳбарлар томонидан бириктирилган ёшларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қўл уришининг олдини олиш, уларни соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш ҳамда жамиятга мослашувини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шу доирада ёшларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш, хорижий тиллар ва замонавий касблар бўйича ўқув курсларига жалб этиш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатиш ишлари тизимли равишда ташкил этилди.Бундан ташқари, бириктирилган ёшларнинг муаммоларини бевосита ўрганиш, уларни қизиқтирган масалаларга жойида ечим топиш мақсадида раҳбарлар томонидан шахсий қабуллар ўтказилди. Қабул давомида ҳар бир ёшнинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича тайёрлаш учун махсус ўқув курсларига йўлланмалар бериш чоралари кўрилди.Ушбу ишлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, энг муҳими, ёшларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

28 Декабр 2025 йил

119

Янги йил муносабати билан ходимлар фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Тошкент шаҳар Қўриқлаш хизматида Янги йил муносабати билан ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир болажонларга қувончли лаҳзалар улашиш, уларнинг кайфиятини кўтариш ҳамда Янги йил шукуҳини улашишга қаратилди. Дастур доирасида болалар учун хизмат машиналари намойиш қилиниб, аниматорлар иштирокида турли кўнгилочар чиқишлар, қизиқарли ўйинлар ва интерактив машғулотлар ташкил этилди. Натижада иштирокчилар учун ҳақиқий байрамона муҳит яратилди. Тадбирнинг асосий қисми анжуманлар залида давом эттирилиб, унда Янги йил кайфиятини уйғотувчи махсус концерт дастури намойиш этилди. Қўриқлаш департаменти ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, қўшиқлар ва рақслар тадбирга янада файз бағишлади. Шунингдек, болалар ўртасида интеллектуал беллашувлар, қизиқарли танловлар ва викториналар ўтказилиб, фаол қатнашган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ушбу байрам тадбири Қўриқлаш хизмати тизимида ходимлар ҳамда уларнинг оилаларига бўлган эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлиб, болаларга қувонч, ижобий туйғулар ва Янги йил шукуҳини улашди. © Қўриқлаш Департаменти | расмий канал

27 Декабр 2025 йил

283

Интерактив хизматлар

Text to speech