Мини-футбол: муносиблар ғалабаси

Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг тегишли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида ИИББ марказий аппарати ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу мусобақада 17 та жамоа иштирок этди. 3-ўрин учун Сергели тумани ИИО ФМБ ва ИИББ ЙҲХБ жамоалари беллашишди, 1 ва 2-ўрин учун Бош бошқарма марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ жамоалари куч синашдилар. Гуруҳ, чорак ва ярим финал босқичларидан сўнг қуйидаги жамоалар совринли ўринлар соҳибига айланишди:

1-ўрин –  Тошкент шаҳар ИИББ марказий аппарат жамоаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ жамоаси;

3-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ жамоаси эгаллади.

Шунингдек, ғолиб жамоаларга Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник
А. Чориев ҳамда Бош бошқарма бошлиғининг маслахатчиси истеъфодаги полковник М. Каримовлар эсдалик совғалари ва медалларни топширдилар.