Эшиклар ясаб беришни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Бектемир тумани ИИО ФМБга 66 ёшли Хосият М. мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 10 август куни унга 5 та эшикни 13.000.000 сўм эвазига ясаб беришни ваъда қилган 35 ёшли Генрих А.га нисбатан чора кўришни сўради. Олдиндан тўлов тариқасида 500 АҚШ доллари ва 100.000 сўм олган эркак ваъдасида турмаган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.