Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида

Йўл-транспорт ҳодисаси қайд қилинган ва ОАВда эълон қилинган регистратор видеоёзуви ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз.

31 май куни соат 15.35 да Олмазор тумани Беринуй кўчасида (“Регистон” тантаналар зали рўпарасида) учта автомобиллар: 40 ёшли Турғун Т. бошқарувидаги «Matiz» автомобили (давлат рақами 01 С 496 GA), 21 ёшли Акбаржон Ж. бошқарган «Spark» автомобили (давлат рақами 01 К 403 ВВ) ва 19 ёшли Умаржон Т. бошқарувидаги «Matiz» автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

ЙТҲ натижасида Умаржон Т.га тан шикастлари етган бўлиб, тиббий муассасага етказилди. Йўл-транспорт ҳодисаси сабабига аниқлик киритилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Чорраҳаларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг, тезликни пасайтиринг. Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг.