ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Гап рақамларда эмас

Ички ишлар идораларида фаолият юритаётган аёлларнинг аксариятини ўз юрак амри, касбга бўлган катта қизиқиши туфайли келганлар ташкил этади. Улар ишни, оила, фарзанд тарбияси, қариндош-уруғчиликни бир вақтнинг ўзида олиб бориш осон эмаслигини яхши тушунадилар. Оилани, уй-рўзғорни, кўчани ҳам эплаш нозик елкаларидаги доимий ва катта масъулият эканлигини ҳис этадилар.Ҳикоямиз қаҳрамони Сарбар Шукуриллаева Миробод тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмасида инспектор лавозимида, старшина унвонида иш бошлаганига мана йигирма йилдан ошибди. Илк иш бошлаганидаёқ, маълумоти олий, ҳуқуқшунос бўлишига қарамай, ички ишлар идораларидаги фаолият тубдан ўзгача эканлигига амин бўлди. Бу эса қатор қийинчиликлар туғдирди. Хаёлига “эплай олармиканман,танловда адашдиммикан”, деган иккиланишлар келди. Касб кўникмаларини ҳосил қилиш, иш жараёнини ўрганиш, юритишда устозлари подполковник Анвар Аскеров (марҳум), майор Людмила Мавлянова, подполковник Самариддин Зайнутдиновлар яқиндан ёрдам бердилар, қўллаб-қувватладилар. Тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги боис, тез орада иккиланишлари ўрнини қатъият ва ишонч эгаллади. Устозларни ўзгача илиқлик билан эсларкан, устоз-шогирд анъаналари ёш ходимлар учун жуда катта мактаб ва зарурат эканлигини таъкидлайди.Айни пайтда Миробод тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масаласи бўйича катта инспектор лавозимида фаолият юритаётган, подполковник Сарбар Шукуриллаева туман ҳокимияти хотин-қизлар бўйича ўринбосари, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Феруза Мадаминова билан ҳамкорликда туманда яшовчи ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш, жамиятдаги, оиладаги ўрнини топиш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши борасида мунтазам фаолият юритиб келмоқда. Ҳамкорликда тузилган йўл харитаси, режа асосида бу тоифа аёлларининг эҳтиёжлари, камчиликлари, муҳтожлиги ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.- Амалиётимдаги бир воқеани айтиб бермоқчиман, - дейди С.Шукуриллаева, - туманимизда ичкиликка берилган ёши каттароқ бир аёл билан ишладик. Нопок кимсалар унинг тушкунликка тушгани, ҳаёт қийинчиликларига бардоши етмаганидан фойдаланиб, гўёки сирдош бўлиб, аста-секин ичкиликка ўргатишади. Бора-бора, ароқ-вино билан сийлаб, маст қилиб, уйида пулга илинадиган нарсаларини ўмара бошлашади. Қолганларини эса ўзи ичкилик сотиб олиш учун арзимаган пулга сотиб юбораверган. Йиллар давомида давом этган ичкилик, бетартиб турмуш у аёлнинг инсоний қиёфасини бутунлай ўзгартириб, жанжалкаш, ёлғончи ва бебурд кимсага айланишига сабаб бўлган эди. Уни яқиндан ўрганганимизда, аслида у олий маълумотли эканлиги, юқори ташкилотларда, катта лавозимларда ишлагани маълум бўлди. Яқинларининг хиёнати ва нафс устунлиги орқасидан шу кўйга тушганини билгач, уни қайтариш ҳали кеч эмаслигини англадик. Жараён давомида айрим ғаразли кимсалар томонидан қинғир йўллар билан нафақасига ҳам хиёнат қилингани аниқланди. Ҳаракатларимиз зое кетмади. Нафақасини ҳам тиклашга муваффақ бўлдик. Ҳаётга, адолатга бўлган ишончини қайта уйғота олдик. У ўз ҳаётини ижобий тарафга ўзгартира олди. Бугунги кунда уни кўрганлар танимай қолади.Бу ва бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Бироқ гап рақамларда эмас, балки аёл-қизларимизнинг ўз ҳаёт йўлларини топиб кетишида. Уларнинг бахтли, мамнун қиёфаларини кўрганингизда ёки кўча-кўйда самимий, жилмайиб салом-алик қилишидан англайсизки, қилган ишларимиз, ҳаракат ва уринишларимиз, сарфлаган вақтимиз зое кетмаган.Ҳа, аслида инсоннинг инсонга берган ёрдамидан улуғроқ, мақтовлироқ нарса бўлмаса керак.

4 Май 2024 йил

42

Ҳар бир оила ибрат намунаси

Бир неча йиллардан буён ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида “Намунали оила” кўрик- танлови ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги танловда Бош бошқарма соҳавий хизматларидан танлаб олинган ўнта оила қатнашди.Танлов шартларига кўра дастлаб, ҳар бир иштирокчи оила аъзолари биргаликда миллий рақс, шеър, қўшиқ, халқ ўйинлари ва бошқа бадиий чиқишларини намойиш этдилар. Оила аъзолари белгиланган шартларни иштиёқ ва завқ билан бажаришгани ҳакамлар эътиборидан четда қолмади.Танловнинг иккинчи шарти - “Бу менинг оилам” номи остида бўлиб, унда энг яхши оилавий фотосуратлар ва видеороликларнинг тақдимоти яъни, ўнта фотосуратдан иборат оилавий электрон фотоальбом ҳамда оила муносабатлари, анъана ва қадриятлардан ҳикоя қилувчи 3-5 дақиқали видеороликни ҳакамлар эътиборига ҳавола этиш белгиланган. Ушбу шартларнинг ижросини диққат билан кузатиб баҳолаб борган ҳакамлар мусобақанинг учинчи якуний босқичига ўтишди.Учинчи шартга кўра иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намоёндалари, мутафаккир ва алломалар қаламига мансуб асарларнинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамияти борасидаги саволларга жавоб бердилар.Танлов шартларининг бажарилиши ҳакамлар ҳайъати томонидан диққат билан кузатилиб, холисона ва адолатли баҳоланиб борилди.Ниҳоят, танлов иштирокчилари учун ҳаяжонли дақиқалар бошланди. Ҳамма, ҳатто томошабинлар ҳам танлов натижаларини интиқлик ва катта қизиқиш билан кута бошлашди.Ҳайъат аъзолари якдиллик билан 1-ўринга ИИББ ЖТСБ саф бўлинмалари ППХБ 1-махсус сафарбарлик батальони 2-отряд гуруҳ командири, капитан Маматов Умиджон Иброҳим ўғли оиласини муносиб деб топишди.Фахрли 2-ўринга икки оила - Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими, бўлинма терговчиси, майор Данабоев Одил Холбоевич ҳамда Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори, капитан Салимов Самариддин Самадович оиласи лойиқлиги эътироф этилди.Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҲПБ катта инспектори, подполковник Тўхтамуродов Фахриддин Джалолитдинович ва ИИББ ЙҲХБ саф бўлинмалари ЙПХ бригадаси 1-батальон 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Абдувалиев Бекали Мақсудали ўғли оилалари эса учинчи ўринни қўлга киритишди.Танлов ғолиблари ИИББ раҳбариятининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.Кўрик-танлов барчада илиқ таассурот қолдирди.

2 Май 2024 йил

485

Тадбирлар кўргазмали олиб борилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги махсус курслар бўйича тадбирлар давом этмоқда. Унда иштирок этаётган тарбияланувчиларни Ватанга муҳаббат, содиқлик, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат ҳиссида тарбиялаш, шунингдек, ҳарбий касбга қизиқтириш мақсадида ёшлар ИИББ ЖТСБ ППХБ отлиқ отряди ҳамда Кинология хизматида бўлишди. Масъул ходимлар бу хизматлар фаолияти, отларнинг, хизмат итларининг сақланиши, уларни турли йўналишлар бўйича ўқитиш-ўргатиш ишлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишдилар.Тадбир давомида иштирокчилар билан бир қаторда уларнинг ота-оналари билан ҳам чуқурлаштирилган психодиагностика амалиёти ўтказилиб, оиладаги ўзаро муносабатлар, ижтимоий муҳит, тарбия жараёни каби муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида уларнинг психологик портрети шакллантирилди.Шунингдек, иштирокчилар пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ҳамда  “Шон-шараф” музейидаги тарихий экспонатлар билан яқиндан танишгач, улар эътиборига “Жаннат – оналар оёғи остида” номли кинофильм намойиш этилди.Марказ тарбияланувчиларининг ҳарбий хизматга бўлган иштиёқларини кучайтириш, қизиқишларини имкон қадар қондириш мақсадида, шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари тарбияланувчиларни жалб этган ҳолда саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказишди. Ёшлар саф тушунчаси, сафдан чиқиш, сафга қайтиш, ҳарбийча саломлашиш тартиби ва саф қўшиғини куйлашни ўргандилар.Ушбу тадбирнинг жонли ва кўргазмали олиб борилиши тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.

30 Апрел 2024 йил

696

Бир гуруҳ ёшлар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия ташкил этилди

Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий камолотини юксалтириш мақсадида турли тадбирлар, учрашувлар, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия, театр ва кинога саёҳатлар ташкил этилмоқда.Яқинда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Миробод тумани Миробод маҳалласидаги бир гуруҳ ёшлар учун Ҳазрати Имом мажмуаси ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасига экскурсия ташкил этилди. Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф давомида болалар бугунги кунгача сақланиб қолган қадимий иншоотларни яқиндан кўздан кечиришди ва уларнинг тарихини ўрганишди. Ёшлар Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг миллий тикланиш ҳаракати – жадидчилик намояндалари ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб кўргазма билан ҳам танишди.

30 Апрел 2024 йил

903

Интерактив хизматлар

Text to speech