Соғломликнинг ўзаги жисмоний тарбия, спортнинг бирор тури билан мунтазам шуғулланишдир. Спорт билан шуғулланган кишининг иродаси кучли, тартиб-интизомли, фикрлаши ҳам соғлом бўлиши табиий. Спортни аҳоли орасида кенг оммалаштиришга давлатимиз томонидан катта эътибор берилаётгани, кўплаб спорт саройлари, стадион ва клубларнинг очилаётгани бунга далилдир. Шу маънода ички ишлар ходимларининг жисмоний тайёргарлигига берилаётган эътиборни ҳам таъкидламоқ жоиздир.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан шахсий таркибнинг касбий тайёргарлиги қаторида жисмоний тайёргарлигини оширишга муҳим аҳамият берилиб келинади. Бу борада ходимлар ўртасида спортнинг кўплаб турлари бўйича мусобақаларнинг ўтказилиши, ғолиб жамоалар ва ходимларни рағбатлантириш уларни руҳлантириш билан бирга саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида Тошкент шаҳар «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг ХХХИВ-Спартакиадасидан ўрин олган спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди. Мазкур мусобақа кўп йиллар пойтахт ИИББда раҳбарлик қилган, пойтахт ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга улкан ҳисса қўшган марҳум генерал-майор I.Sattorovning хотирасига бағишланди. Унда ИИББ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларидан 15 та терма жамоа қатнашиб, ғолиблик учун муросасиз ва кескин баҳс олиб боришди. Мусобақанинг финал ўйинларига марҳум I.Sattorovning яқин қариндошлари таклиф этилди.
Томошабинларнинг олқиш ва ҳайқириқлари остида кечган курашда