1 Декабр 2025 йил 302

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан “Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакили доцент Тўлқин Тоғаев маъруза қилди. У ўз нутқида, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ҳамда педагог, маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий - жамиятни ривожлантиришга хизмат қилган, янгиликларни ҳаётга татбиқ этишга, дунёда тенглар ичра тенг бўлган давлатни қуришга интиладиган, қийинчиликлардан қўрқмай, янгилик яратувчи жасоратли шахс бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ биносида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Китоб ярмаркасида мамлакатимиздаги йирик нашриёт ва матбаа корхоналари маҳсулотлари намойиш этилди. Китобсеварлар ҳуқуқий мавзудаги янги нашрлар, илмий-оммабоп китоблар, ўзбек адабиёти классиклари, хориж муаллифларнинг асарларини харид қилиш имконига эга бўлдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech