Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ёш ходимларининг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалтириш, мамлакатимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини ўрганиш ҳамда кенг татбиқ этиш орқали ёшларни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Улар орасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, жаҳон ва ўзбек адабиётига бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш ходимлар ўртасида "Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди. Иштирокчилар учта шартлар бўйича: тезкор савол-жавоб, бадиий китоблар билимдони ва шеърият йўналишларида беллашишди. Танловнинг ҳар бир иштирокчиси шартлар бўйича ўз билим ва салоҳиятларини муносиб намоён этишди.
Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ бошлиғи ўринбосари, капитан Х.Усмонов қўлга киритди. 2-ўрин Юнусобод тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори, лейтенант Ш.Холматовга, 3-ўрин Юнусобод тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори, лейтенант К.Келдиевларга насиб этди. Ғолиблар бош бошқарманинг тегишли диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.