2 Декабр 2025 йил 135

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 5-мажлиси ўтказилди. Унда кенгаш аъзолари, шаҳар бошқармалари ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек туман ҳокимлари иштирок этди.

🟢Мажлис аввалида “Махсустранс ИЧБ” ДУК раҳбари тизимда коррупцияга қарши курашиш чоралари бўйича ахборот берди. Ташкилотда барча махсус техникаларга видеорегистраторлар ўрнатилиши бошланганини, ёқилғи қуйиш жараёнида инсон омилидан воз кечилаётганини таъкидлади.

🟢Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари бошқармада шаффофликни ошириш ва профилактика тадбирлари кўлами ҳақида маълумот берди. Ўтган даврда тузилмада 20 та ўрганиш ўтказилиб, 10 та ҳолатда коррупция ёки хизмат вазифасига лоқайдлик каби камчиликлар аниқланган ва тегишли чоралар кўрилган.

🟢Учтепа, Шайхонтоҳур ва Сергели туман ҳокимлари ҳокимликларда очиқликни таъминлаш, коррупциявий хавфларни камайтириш ва жамоатчилик билан алоқани яхшилаш бўйича амалга оширилган амалий ишлар бўйича ҳисобот тақдим этишди.

🟢Солиқ, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари эса ўз тизимларида коррупцияга оид хавф-хатарларни камайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот беришди.

Мажлис давомида мавжуд муаммолар, уларга сабаб бўлаётган омиллар, олдини олиш механизмлари ҳамда барча соҳаларда шаффофликни кучайтиришга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

© Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech