2 Декабр 2025 йил 250

Сергелида пробация назоратидаги шахслар билан кенгайтирилган сайёр учрашув

​Сергели тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими назоратидаги 154 нафар муқаддам судланган шахс иштирокида туман ҳокимиятида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
​Тадбирга туман ИИО ФМБ бошлиғи Б.Б.Анваров бошчилик қилди. Учрашув давомида иштирокчиларга қайта жиноят содир этмасликнинг ҳуқуқий ва ижтимоий оқибатлари тушунтирилиб, профилактик огоҳлантиришлар берилди.

​Шунингдек, аниқланган ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, озод этилган 1 нафар шахсга фуқаролик паспортини олишда ёрдам берилиб, бошқа аниқланган муаммолар жойида ҳал этилди.

© Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech