Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этмоқдалар

Шу кунларда Яккасарой туманида туман ИИО ФМБ ва прокуратураси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари билан биргаликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ташкилотчилар ўз олдиларига қўйган асосий мақсад – ҳозирги карантин даврида ишга жойлашишга муҳтож бўлган инсонларга ёрдам беришдир.

Бўш иш ўринларидан ташқари, фуқароларда ҳисобчи, сартарош, иш юритувчи, сантехник ва бошқа касбларни ўрганиш бўйича таклифлар билан танишиш имконият бор эди.