18 Март 2025 йил 209

Бўш келманг, йигитлар!

Кундан кунга “киберспорт” тушунчаси дунёда оммалашиб бормоқда ва унинг мухлислари миллионларни қамраган. Маълумотларга кўра айни дамда киберспорт бўйича жаҳон аудиторияси бир неча юзлаб миллиондан ошган бўлиб, айрим турлари бўйича мукофот жамғармаси миллионлаб АҚШ долларини ташкил этади. Киберспорт ўзи нима? Бу виртуал маконда видеомусобақа бўлиб, инсонлар ёки жамоалар ўртасида тенг шароитларда курашишни билдиради. У электрон спорт ҳам дейилади. Юртимизда ҳам спортнинг бу турини ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид Республикамиз Президентининг қарори қабул қилинган. Қарор асносида Тошкент шаҳар ИИББнинг фармойиши ишлаб чиқилган. Бундан кўзланган мақсад – Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг иқтидорли ва истеъдодли ёш ходимларини аниқлаш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали уларнинг ижодий, касбий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда ўз касбининг етук мутахассиси бўлишига бўлган интилишларини рағбатлантириш. Куни кеча пойтахт ички ишлар органлари тизимларидаги ёш ходимлар ўртасида киберспортнинг “Counter strike 1.6” тури бўйича чемпионат бўлиб ўтди. Унда ҳар бир жамоада 5 кишидан иборат 34 та жамоани ташкил этган 170 нафар ходимлар иштирок этишди. Қизғин ва шиддатли кечган баҳсларда Сергели тумани ИИО ФМБ жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлса, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ўйинчилари 2- ўринга лойиқ топилди. Ғолиблик Яшнобод тумани ИИО ФМБ жамоасига насиб этиб, жамоа Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга тантанали равишда Бош бошқарманинг тегишли диплом ва пул мукофотлари топширилди. Ғолибларни ғалаба билан қутлаб, уларга келгуси ишларида муваффақият ва беллашувларда юксак зафарлар тилаб қоламиз.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: