21 Март 2025 йил 166

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Сизларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан уйғониш, янгиланиш, гўзаллик ва нафосат байрами – Наврўз айёми билан самимий табриклайман.
Наврўз – тинчлик-осойишталик, дўсту биродарлик, меҳр-оқибат, мурувват ва саҳоват, садоқат ва бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва тенглик каби умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган қадимий байрамдир.
Ушбу байрамда барчангизга бахту саодат, оилангизга тинчлик, тотувлик, мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилайман. Жонажон юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларимизга омад ҳамиша ёр бўлсин! Наврўзингиз муборак, азизлар!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: