Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида бир нечта шахслар кўчага ноқонуний равишда чиқиндилар ташлаши оқибатида фуқаролар эътироз билдирганлиги акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 20 март куни Миробод тумани, Сарикўл кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида, 1995 йилда туғилган Б.Ж. кўмирдан чиққан кул ва чиқиндиларни ахлат солиш учун мўлжалланган темир қути ёнига тўкиб кетган. Натижада, тўлиқ ўчмаган олов ичидаги чўғлардан тутун чиқа бошлаб, фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Хабардан сўнг ходиса жойи чиқиндилардан тозаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 161-моддаси (“Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.