Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари фаолияти тўғрисида

Бугун, карантин чекловлари юмшайтирилган шароитда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш билан боғлиқ ўз хизмат вазифалари билан бирга, санитария-эпидемиология чораларига амал қилинишини таъминлаш бўйича ҳам иш олиб бормоқдалар. Шу мақсадда ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиш зарурлиги ва муҳимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тиббий ниқоблар тарқатилмоқда.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари прокуратура, санитария-эпидемиология назорати хизмати ва Миллий гвардия хизматчилари билан биргаликда мунтазам равишда ташкилотларда, савдо жойларида ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида карантин қоидаларига риоя қилинишини текширмоқдалар. Тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатлар давомида вирус тарқалишини олдини олиш учун қайси санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиш зарурлиги тушунтирилди.  

Шайхонтоҳур тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-секторда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида маҳалларда, кўп қаватли уйларга кириш жойларида, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, уйларни, йўлларни ва уларга туташган ҳудудни таъмирлаш, туман маҳаллаларини ободонлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда.

3-сектор ишчи гуруҳи “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” принципига суянган ҳолда, ёрдамга муҳтож оилалардан хабар олиш, уларнинг яшаш шароити ўрганиш, кам таъминланган оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш ва бошқа бир қатор ишларни давом эттирмоқдалар.