Шайхонтоҳур тумани велосипедчи иштирокида рўй берган ЙТҲ ҳақида тезкор хабар

3 май куни соат 19.50 да кичик халқа автомобиль йўлида ишончнома асосида Epica русумли автомобилни  бошқариб борган 42 ёшли Александр М. 27 ёшли велосипедчи Турсунбой Н.ни уриб юбориши натижасида велосипедчи 27 ёшли Фурқат К. бошқарувидаги Nexia автомобилига тўқнашган.

ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчисига ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган бўлиб, шифохонага етказилди.

Велосипедчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани ЙТҲга сабаб бўлган: у велосипедлар учун мўлжалланмаган йўлакдан ҳаракатланиб, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаганда “манёвр” амалга оширган. Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 модадси биринчи қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

Ҳурматли велосипед ҳайдовчилари! Кўпчилигингизда йўл ҳаракати қоидалари фақат моторли транспортлар учун чиқарилган деган хато фикр бор, шунинг учун ҳам аксарият велосипедчилар қоидаларни ўрганишга ҳаракат қилишмайди. Биз сизга ўз саломатлигингиз масаласига жиддий қараб, қоидаларни ўрганишни ва уларни амалиётда қўллашни тавсия этамиз.