25 Март 2025 йил 279

Пойтахт ИИББда Наврўз айёми нишонланди

Муаззам заминимизда баҳор. Янги кун – Наврўзнинг кириб келиши билан қуёш нурлари борлиқни янгиланиш, покланиш, нафосат ва гўзалликка чорламоқда. Ҳар ёнда баҳорий кайфият, байрам тантаналари. Пойтахтимиз Ички ишлар бош бошқармасида ҳам анъанага кўра Наврўз тантаналари кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси ҳудудида, миллий анъаналаримиз, қадриятларимизни ўзларида акс эттирган миллий либос ва безакларга бурканган тизим барча соҳаларида сидқидилдан хизмат олиб бораётган аёл-ходималаримиз тарихи қадим, барчанинг севимли таоми – тансиқ таоми бўлган – сумалак тайёрлашди. Енгил эсаётган шабада баҳор дарагини - сумалакнинг ифорини азим шаҳримиз узра таратиб, узоқ-узоқларга олиб кетмоқда. Ким бу ифорни туйдики, барчанинг кўнглида енгиллик ва хушкайфият, руҳий кўтаринкилик. Жонкуяр ходималаримиз миллий баҳорий таомлар: кўк сомса, кўк чучвара, меҳр билан пиширилган турли ширинлик ва ноз-неъматлар билан дастурхонни безатган. Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги “Ниҳол” гуруҳининг созанда ва хонандалари ўз куй-қўшиқлари билан байрамга ўзгача тароват ва файз бағишлади. Кўпчиликнинг меҳнати, хушкайфият, қувонч ва меҳр билан тайёрланган сумалакнинг мазаси эса барчанинг оғзида қолиши шубҳасиз.
Насиба экан, ишчи ташрифи билан Тошкент шаҳар ИИББ га ташриф буюрган Россия Федерацияси ИИВнинг бир гуруҳ делегацияси ҳам тантана меҳмонлари бўлишиб, байрам завқу шавқидан баҳраманд бўлишди. Руҳий қувват ва маънавий озуқа улашувчи Наврўз тантаналари пойтахтимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир маҳалласида давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: