ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари кекса ёшдагиларни қўллаб-қувватлаш ишларини олиб боришмоқда

Кекса ёшдаги, бемор ва ёлғиз инсонлардан хабар олиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Мустақиллик байрами арафасида пойтахтимизнинг Юнусобод туман ИИО ФМБ масъул ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари билан бирга Буюк Турон маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Вера Васильевна Мурина ҳолидан хабар олишди. Онахонга тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарурий  озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Вера Васильевна юртимиздаги ислоҳотлардан, кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ҳурматдан жуда мамнун эканлигини маьлум қилди.Бундан ташқари, юқорида номи келтирилган маҳаллада яшовчи яна бир ёлғиз кекса аёл хонадонига ташриф буюрилди, унинг ҳолидан хабар олинди. Попова Люсик Григорьевна билан ХҚМБ катта инспекторлари, ҳудудий профилактика инспектори, маҳалла хотин-қизлар фаоли ҳамда поликлиника ходимлари билан биргаликда сухбатлашилиб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Кундалик учун керакли озиқ-овқатлари топширилди.   Бу каби ҳайрли ишлар бошқа туманларда ҳам олиб борилмоқда.

9 Август 2024 йил

543

Ходима аёллар беллашуви

         Мамлакатимизда аёлларнинг соғломлиги, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллигини  кучайтириш мақсадида спортга жалб қилиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан  ички ишлар органларида фаолият аёл ходималар ўртасида “Тўмарис издошлари” танлови ўтказилди.Унда пойтахт ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 120 нафар аёл ходималардан иборат 12 жамоа иштирок этди. Мусобақанинг биринчи куни ҳар бир жамоадан 5 нафар аёл “АК-74” автомати ва “ПМ-9 Макаров” тўппончасидан амалий ўқ отиш машқларини бажардилар.        Мусобақанинг иккинчи кунида Тошкент шаҳар ИИББга қарашли спорт майдонида  ярадорларга (жароҳатланганларга) биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва шартли жанг майдонидан олиб чиқиш каби икки турдан иборат шартлар ижро этилди. Унда  ҳар бир жамоадан 2 нафар иштирокчи ва 2 нафар ассистент (ёрдамчи) иштирок этишди. “Динамо” спорт мажмуаси сув ҳавзасида эркин услубда 50 метр масофага сузиш бўйича ўтган мусобақада эса ҳар жамоадан 2 нафар ходима биринчилик учун беллашишди.                     Мусобақанинг  учинчи куни  ҳар жамоадан  4 нафар мусобақа қатнашчилари турли масофаларга югуриш пойгасида биринчилик учун кураш олиб боришди.      Мусобақа натижаларига кўра  1-ўринга икки хизмат терма жамоаси –ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик батальони терма жамоалари, 2-ўринга Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ терма жамоаси ва фахрли 3-ўринга Сергели тумани ИИО ФМБ терма жамоаси муносиб топилди.      Жамоалар Бош бошқарма раҳбарияти томонидан тегишли диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

8 Август 2024 йил

471

Интерактив хизматлар

Text to speech