6 Август 2024 йил 1880

Панжара ясовчи уста фирибгарликда гумонланмоқда

Янгиҳаёт тумани ички ишлар органларига 36 ёшли Жавлон У. мурожаат қилиб, 2022 йил сентябрь ойида 51 ёшли Қобул Ш. ўзини панжара ясовчи уста сифатида таништириб, буюртмани қисқа муддатда тайёрлаб беришни ваъда берганини, ўз хизмати учун 18 млн сўм олиб, бироқ шу кунга қадар ваъдасини бажармаганини маълум қилган. Терговга қадар текширув жараёнида Қобул Ш. пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, сизга панжара ясовчи устаман деб ўзини таништирган ҳар кимга ҳам ишониб, ўз пулларингизни бериб юборманг. Устахона билан таништиришни, ўз иш намуналарини ва мижозларнинг шарҳларини кўрсатишни сўранг. 


Барча янгиликлар

Text to speech