Тошкент шаҳар ИИББ ходими лейтенант Абдумалик Халаков Париж-2024 Олимпиадаси ғолибига айланди. У бокснинг -57 кг вазн тоифасида қирғизистонлик Мунарбек Сеиитбек Уулуни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган сафдошимизни Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ҳамда бутун шахсий таркиб номидан табриклаймиз.
Маълумот учун, Абдумалик Халаковнинг финалдаги рақиби Мунарбек Сеиитбек Уулуга секундантлик қилаётган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов Қирғизистон номидан «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланди.
Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этаётган барча спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!