8 Август 2024 йил 847

Ходима аёллар беллашуви

         Мамлакатимизда аёлларнинг соғломлиги, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллигини  кучайтириш мақсадида спортга жалб қилиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан  ички ишлар органларида фаолият аёл ходималар ўртасида “Тўмарис издошлари” танлови ўтказилди.


Унда пойтахт ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 120 нафар аёл ходималардан иборат 12 жамоа иштирок этди. Мусобақанинг биринчи куни ҳар бир жамоадан 5 нафар аёл “АК-74” автомати ва “ПМ-9 Макаров” тўппончасидан амалий ўқ отиш машқларини бажардилар.


        Мусобақанинг иккинчи кунида Тошкент шаҳар ИИББга қарашли спорт майдонида  ярадорларга (жароҳатланганларга) биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва шартли жанг майдонидан олиб чиқиш каби икки турдан иборат шартлар ижро этилди. Унда  ҳар бир жамоадан 2 нафар иштирокчи ва 2 нафар ассистент (ёрдамчи) иштирок этишди. “Динамо” спорт мажмуаси сув ҳавзасида эркин услубда 50 метр масофага сузиш бўйича ўтган мусобақада эса ҳар жамоадан 2 нафар ходима биринчилик учун беллашишди.             


        Мусобақанинг  учинчи куни  ҳар жамоадан  4 нафар мусобақа қатнашчилари турли масофаларга югуриш пойгасида биринчилик учун кураш олиб боришди.


      Мусобақа натижаларига кўра  1-ўринга икки хизмат терма жамоаси –ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик батальони терма жамоалари, 2-ўринга Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ терма жамоаси ва фахрли 3-ўринга Сергели тумани ИИО ФМБ терма жамоаси муносиб топилди.


      Жамоалар Бош бошқарма раҳбарияти томонидан тегишли диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Барча янгиликлар

Text to speech