Кекса ёшдаги, бемор ва ёлғиз инсонлардан хабар олиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Мустақиллик байрами арафасида пойтахтимизнинг Юнусобод туман ИИО ФМБ масъул ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари билан бирга Буюк Турон маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Вера Васильевна Мурина ҳолидан хабар олишди. Онахонга тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Вера Васильевна юртимиздаги ислоҳотлардан, кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ҳурматдан жуда мамнун эканлигини маьлум қилди.
Бундан ташқари, юқорида номи келтирилган маҳаллада яшовчи яна бир ёлғиз кекса аёл хонадонига ташриф буюрилди, унинг ҳолидан хабар олинди. Попова Люсик Григорьевна билан ХҚМБ катта инспекторлари, ҳудудий профилактика инспектори, маҳалла хотин-қизлар фаоли ҳамда поликлиника ходимлари билан биргаликда сухбатлашилиб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Кундалик учун керакли озиқ-овқатлари топширилди.
Бу каби ҳайрли ишлар бошқа туманларда ҳам олиб борилмоқда.