ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Халқ осуда яшаса ишда унумдорлик ва ривожланиш бўлади. Бунинг учун ҳуқуқ посбонлари доимо халқ хизматига бел боғлаб, ўзларига бириктирилган ҳудудларда мунтазам профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Зеро, доно халқимизнинг касални даволагандан кўра унинг олдини олган яхши деган нақли бежизга авлоддан авлодларга ўтиб келаётгани йўқ.“Тошкент шаҳрида криминоген вазиятга салбий таъсир қилувчи омилларни илмий ёндашув асосида комплекс таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва ИИВ Академияси бошлиқларининг қўшма фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Бектемир туманидаги “COMPASS савдо мажмуаси”, “Қўйлиқ буюм бозори” ҳамда “Водий автотураргоҳ” ҳудудларида Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ ва Бектемир туман ИИО ФМБ масъул ходимлари, ИИВ Академияси курсантлари ҳамкорликда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида манзилли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.Жумладан, аҳоли огоҳликка чақирилиб, жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этилаётганлик ҳолатига дуч келган тақдирда зудлик билан ИИО га мурожаат қилишлари лозимлиги тушунтирилмоқда. Жиноят қурбонига айланмаслик учун аҳамият бериш керак бўлган жиҳатлар аҳоли орасида тарғиб қилинмоқда.Бу каби тадбирлар пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам олиб борилмоқда.

6 Ноябр 2024 йил

59

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларнинг фаолияти тўғрисида

Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда туман бўлимлари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан тумандаги хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларида кўмаклашиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.Жумладан, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.Хусусан, туман ИИО ФМБ ходимлари пробация хизматида рўйхатда турувчи аёллар билан давра суҳбати ўтказди. Учрашув давомида тадбир қатнашчиларига гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қўлланиладиган қонуний чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбир сўнгида иштирокчиларга ижтимоий видеороликлар қўйиб берилди. Улар ҳам мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.Бундан ташқари ходимлар ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи беморлар, имконияти чекланганлар, якка-ёлғиз ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Масалан, хотин-қизлар фаоли М. Хайдарова ҳамда 4-сонли ИИБ ходимлари маҳаллада яшовчи кекса ёшли Танзиля Раҳмонова ҳолидан хабар олишди ва унга озиқ-овқат маҳсулотлари беришди.Шу билан бирга туман хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари тумандаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ишчи-ходимлар билан учрашув ўтказди. Тадбир хотин-қизлар ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ энг долзарб муаммолардан хабардорликни ошириш мақсадида ташкил этилди.Учрашувда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик va жиноятчиликни барвақт олдини олиш, кибержиноятчилар вa фирибгарлардан ҳимояланиш, ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши курашиш каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди.Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар билан якунланиб, унда иштирокчилар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, хавфсизлик чораларини такомиллаштириш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.

6 Ноябр 2024 йил

124

Қимматга тушган ичкилик

Қарама-қарши йўл бўлагига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этишига бир баҳя қолганида Камтарнинг ҳуши ўзига келди. Тормозни кескин босиб,  бошини рулга қўйди. Кимнинг автомашинасида ўтирибди, қаерга, қандай қилиб келиб қолганини англашга уринди. Хаёлига келган фикрдан қўрқиб кетди. Куёви Нодиржонга қўнғироқ қилиб тезда  Фарҳод бозори чорраҳаси ёнидаги кўчага етиб келишини сўради. Аммо куёви етиб келмай туриб, автомашина ойнасини ички ишлар ходимлари тақиллатиб, унга машинадан тушишни буюрганида, оёқлари қалтираб, тили калимага келмай қолди.Аслида Камтарнинг спиртли ичимликлар ичишга ҳуши йўқ. Ўз аҳволи ўзига аён. Ичдими, эс-ҳушини йўқотади. Ким, қаерда ўтирибди, ёнида кимлар бор эди, нималарни гапирди, нималар қилди: эслай олмайди. Шунинг учун ичмайди. Лекин  ўша куни яъни, 2023 йилнинг 12 сентябрида таниши Қодир билан  беармон ичди. Тонгга яқин гандираклаб чиқиб кетди. Чилонзор мавзесидаги уй олдида турган Nexia-3 автомашинаси эътиборини тортди. Унга яқинлашиб ойнасидан калит ичида турганини кўргач, тош билан ойнасини уриб синдириб, ўт олдирди-да ҳайдаб кетди.— Олий маълумотли бўлган қаҳрамонимиз, аслида туппа-тузук касб-корга эга, бир нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси. Ўша куни танишининг туғилган куни баҳонасида бирга ўтириб спиртли ичимликлар ичишади. Қодир оёғида туролмай, ухлаб қолади, Камтар эса уйига бориш ниятида йўлга чиқади ва жиноят содир этади. Қизиғи, бундай ҳолатда у уйини ҳам топа олмасди, аслида, – дейди Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, майор Бахтиёр Назимбаев. – Яхшиямки, бирор шахсга зиён етказмагани, ўзини хатти-ҳаракатига жавоб бера олмайдиган шахсдан  нима кутиш мумкин?! Тергов жараёнида нима учун автомашинани олиб қочганлигига бирор жўяли изоҳ тополмади.Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди очиқ суд мажлисида 1994 йилда туғилган Ш.Камтарнинг қилмишини қонунан кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси, 1-қисми (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) билан айбли, деб топди. Унинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оиланинг ягона боқувчиси эканлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, мазкур кодекснинг  57-моддасини қўллаб, 3 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.

6 Ноябр 2024 йил

65

Интерактив хизматлар

Text to speech