5 Ноябр 2024 йил 445

Мусобақа якунланди

Аввал хабар берганимиздек, 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари касб байрамига бағишлаб, Тошкент шаҳар “Динамо” ЖТСЖ кенгашининг жорий йил Спартакиадасидан ўрин олган спортнинг “мини-футбол” тури бўйича мусобақаларга 15 октябрда старт берилган эди. Унда Бош бошқарма ва унинг қуйи тизимларидан 18 та жамоа иштирок этганини эслатиб ўтамиз. Кескин ва муросасиз давом этган беллашувларда Бош бош марказий аппарати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Патруль-пост хизмати бригадаси ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ жамоалари ярим финалга чиқишгани ҳақида хабарингиз бор. Мана мусобақанинг  якуний босқичи ҳам бўлиб ўтиб, ғолиблар аниқланди. Ғолиблик учун Қизғин курашган жамоаларнинг саъй-ҳаракатларини холислик ва катта қизиқиш билан кузатган ҳакамларнинг қарори қуйидагича бўлди: Чилонзор тумани ИИО ФМБ жамоаси III-ўринга муносиб деб топилди. II-ўрин Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда I-ўрин Бош бошқарма марказий аппарати терма жамоаларига насиб этди. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech