4 Ноябр 2024 йил 1096

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Жаҳон тамаддуни ривожида Мирзо Улуғбeкнинг ўрни” мавзусига бағишланди. Тадбирда А.И.Герцин номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент шаҳар филиали вакили тарих фанлари доктори, профессор Валиқул Ишқуватов маъруза қилди. У ўз нутқида, Мирзо Улуғбек - буюк аждодларимиз орасида астроном-олим, математик, тарихчи, мусиқа ҳамда форс ва араб шеърияти билимдони, жаҳон илм-фани ривожи, тамаддуни ва умуминсоний тараққиётга катта ҳисса қўшган давлат арбоби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech