6 Ноябр 2024 йил 547

Профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Халқ осуда яшаса ишда унумдорлик ва ривожланиш бўлади. Бунинг учун ҳуқуқ посбонлари доимо халқ хизматига бел боғлаб, ўзларига бириктирилган ҳудудларда мунтазам профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Зеро, доно халқимизнинг касални даволагандан кўра унинг олдини олган яхши деган нақли бежизга авлоддан авлодларга ўтиб келаётгани йўқ.

“Тошкент шаҳрида криминоген вазиятга салбий таъсир қилувчи омилларни илмий ёндашув асосида комплекс таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва ИИВ Академияси бошлиқларининг қўшма фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Бектемир туманидаги “COMPASS савдо мажмуаси”, “Қўйлиқ буюм бозори” ҳамда “Водий автотураргоҳ” ҳудудларида Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ ва Бектемир туман ИИО ФМБ масъул ходимлари, ИИВ Академияси курсантлари ҳамкорликда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида манзилли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, аҳоли огоҳликка чақирилиб, жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этилаётганлик ҳолатига дуч келган тақдирда зудлик билан ИИО га мурожаат қилишлари лозимлиги тушунтирилмоқда. Жиноят қурбонига айланмаслик учун аҳамият бериш керак бўлган жиҳатлар аҳоли орасида тарғиб қилинмоқда.

Бу каби тадбирлар пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам олиб борилмоқда.


Барча янгиликлар

Text to speech