6 Ноябр 2024 йил 1022

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларнинг фаолияти тўғрисида

Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда туман бўлимлари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан тумандаги хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларида кўмаклашиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Жумладан, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туман ИИО ФМБ ходимлари пробация хизматида рўйхатда турувчи аёллар билан давра суҳбати ўтказди. Учрашув давомида тадбир қатнашчиларига гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қўлланиладиган қонуний чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбир сўнгида иштирокчиларга ижтимоий видеороликлар қўйиб берилди. Улар ҳам мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Бундан ташқари ходимлар ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи беморлар, имконияти чекланганлар, якка-ёлғиз ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Масалан, хотин-қизлар фаоли М. Хайдарова ҳамда 4-сонли ИИБ ходимлари маҳаллада яшовчи кекса ёшли Танзиля Раҳмонова ҳолидан хабар олишди ва унга озиқ-овқат маҳсулотлари беришди.

Шу билан бирга туман хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари тумандаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ишчи-ходимлар билан учрашув ўтказди. Тадбир хотин-қизлар ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ энг долзарб муаммолардан хабардорликни ошириш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик va жиноятчиликни барвақт олдини олиш, кибержиноятчилар вa фирибгарлардан ҳимояланиш, ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши курашиш каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди.

Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар билан якунланиб, унда иштирокчилар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, хавфсизлик чораларини такомиллаштириш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.


Барча янгиликлар

Text to speech