Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Интернет тармоғида тарқаган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

4 июнь куни тахминан соат 15.00 да Яшнобод тумани Охангарон кўчасида “Nexia” автомобилини бошқарган 45 ёшли Игорь Т. 30 ёшли Фарход А. бошқарувидаги худди шу русумли автомобиль ва  19 ёшли Бобурмирзо Т. Бошқарувидаги “Toyota” русумли автомобиль билан тўқнашган. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмади. ЙТҲ сабаби ўрганилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Унутманг, тезлик йўлдаги эҳтимолий омилларни инобатга олган ҳолда танланиши керак. Йўлдаги эҳтиёткорлик ва огоҳлик сизга тўқнашувлардан четланиш имконини беради. Ўзингизна асранг ва йўлларда тўғри қарор қабул қилиш ҳаёт учун муҳимлигини унутманг.