ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Жиноят кўчасининг охири берк

Пойтахтимиз ҳудудида хавфсиз ва барқарор муҳитни таъминлаш, жиноий хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш орқали тинчлик-хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг миқёсли тезкор-профилактик тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Шаҳримизда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар ушланди. 2000 йилда туғилган М. телефони холислар иштирокида текширилганда, 2025 йил май ойидан 2026 йилнинг январь ойига қадар қонунга хилоф равишда 18 016 USDT криптовалюта айланмаси амалга оширилгани аниқланди. Дастлабки суриштирувлар давомида Ҳасан унга яқин таниш бўлган 1987 йилда туғилган Д.Снежананинг уйидаги сейфда гиёҳвандлик моддаси сақлаётганини маълум қилди. Аёлнинг уйида сақланаётган сейф холислар иштирокида очилиб, кўздан кечирилганда, унинг ичида 2 дона махсус тарози, махсус магнитлар ҳамда оқ полиэтилен пакетга солинган оқ рангли, кукунсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”), 278-прим 8 (“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш”), 243 (“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш”) моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирги кунда ноқонуний равишда гиёҳванд ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келаётган бу каби гуруҳ аъзоларини аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.

30 Март 2026 йил

137

Инсон манфаатлари – бош мезон

Куни кеча пойтахт аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ташвишлантириб келаётган масалаларга қонуний ечим топиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулга тўқсонга яқин юридик ҳамда жисмоний шахслар ўз муаммолари ҳамда оғриқли саволларига жавоб топиш мақсадида ташриф буюришди. Мурожаатчиларнинг муаммоларини тинглаш, кўтарилган масалаларни чуқур сабабларини ўрганиш давомида уларнинг 25 таси жойида ижобий ҳал этилди. 6 тасига малакали ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар берилди. Ўрганиб қонуний хулоса чиқариш учун қўшимча текширув талаб этиладиган 28 та мурожаатларнинг ижроси бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, терговга қадар текширувларга оид, пластик карта пулларини ноқонуний ўзлаштириш, шахс ҳаёти ва саломатлигига қарши ноқонуний хатти-ҳаракатлар, ижтимоий-иқтисодий муаммоларга оид, оила-турмуш доирасида келишмовчиликлар кабиларни ташкил этди. Шунингдек, қабул чоғида мурожаатлари ижобий ҳал этилган фуқаролар ўз миннатдорликларини билдирдилар. Ўз муаммоларига ечим истаб келган мурожаатчиларнинг раҳбарият томонидан эътибор билан тингланиб, уларда келтирилган масалаларга ечим топиш бўйича тегишли қарор ва кўрсатмаларнинг берилиши, аҳолининг адолатга, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ишончини янада орттиришга хизмат қилмоқда.

30 Март 2026 йил

59

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Бугунги кунда Ўзбекистонда китобхонликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси, айнан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармасининг шахсий таркиби билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирнинг навбатдагиси китобнинг аҳамияти, инсоннинг шахс сифатида шаклланишида китобнинг тутган ўрнига бағишланиб, “Китобдек беминнат дўст бўлмас” сарлавҳаси остида бўлиб ўтди. Йиғилганлар олдида Тошкент Давлат юридик университети вакили Парвина Ғуломмаматова сўзга чиқиб, юртимизда китобхонликни ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб мутолаасига қизиқишни кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотларни тақдим этаркан, афсуски, адабиётлар, ўқувчиларга тақдим этилаётган асарлар ичида инсон руҳиятига салбий таъсирга эга, ижтимоий ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлган ғояларни тарғиб қилувчи китоблар ҳам мавжудлигини таъкидлаб, улардан огоҳ ва эҳтиёт бўлишга чақирди. Маъруза йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Маърузанинг мантиқий давоми сифатида “Турсун – дунёни тебратган етти буюк” номли китоби асосида тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

30 Март 2026 йил

5

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Янгиҳаёт туманида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахтлар экилди

Шу кунларда юртимизда “Яшил макон” лойиҳаси кенг кўламда давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб кўчат экиш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Яшил макон - барча учун тушунарли, номи равон, мазмуни чуқур, моҳияти улуғ ибора. Яшаётган манзилимиз, маҳалламиз, шаҳримизни кўркамлаштириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳам мазкур лойиҳага ҳар йили алоҳида эътибор қаратилади. Шу аснода пойтахт туманларида яшил ҳудуд яратилишига ИИО ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Янгиҳаёт туманида ҳам “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан яшил ҳудудларнинг яратилиши давом эттирилмоқда. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев, шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа масъуллар иштирок этди. Мазкур ҳудудда кўплаб манзарали дарахтлар экилди. Бу лойиҳада фаол иштирок этиш орқали нафақат табиатни, балки ўз саломатлигимизни, қолаверса, келгуси авлодлар соғлигини сақлашга ҳисса қўшган бўламиз.

28 Март 2026 йил

243

Интерактив хизматлар

Text to speech