14 Апрел 2025 йил 788

ТДЮда болалар виктимлигининг профилактикаси ва уларни зарарли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

“Болалар виктимлигининг профилактикаси ва уларни зарарли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг инновацион усуллари” номли инновацион лойиҳани амалга ошириш доирасида ташкил этилган анжуманда Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари в.б. Ширин Норматова, Яшнобод тумани ИМО МФБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Албина Ахмедова, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Давра суҳбатида вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, болалар виктимлигининг профилактикаси ва уларни зарарли ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот турлари ва уларни таснифи, мактабларда буллинг (таъқиб этиш) ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: